<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Оҳ Исойим Сен менга
 Нималар тақдим этдинг
 Мен бир асир, қул эдим
 Зиндондан озод этдинг

[V2]
 Бир кун эшик очилиб
 Масиҳим кириб келди
 Нурга тўлди зиндонлар
 Баҳорим олиб келди

[V3]
 Раббим деди: тур, болам
 Сени озод қилай мен
 Сен орқамдан юр болам
 Сенга қурбон бўлай мен

[V4]
 Раббим деди: болам қўрқма
 Сен боравер, бардам бўл
 Иблисга ҳеч қул эмассан
 Ҳар қачон ботир бўл

[V5]
 Шунда Менинг ўнг қўлимда
 Тиконли тож турарди
 Узун-узун михлар эса
 Чап қўлимда турарди

[V6]
 Тиконли тож ўрнига
 Олтин тожин кийдирди
 Узун михлар ўрнига
 Узугини қолдирди

[V7]
 Оҳ Исойим Сен менга
 Шуларни тақдим этдинг
 Абадий яшашим учун
 Ўзингни қурбон қилдинг</lyrics>
<title>Оҳ Исойим</title>
<aka>Озод этди гуноҳдан</aka>
</song>